UzAirways ва S7 Россияга янги парвозларни йўлга қўйди

Йўловчилар 14 апрелдан бошлаб Тошкент ва Намангандан Жанубий Сахалинск, Хабаровск, Владивостокка парвоз қилиш имкониятига эга бўлишди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва S7 Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Намангандан Россиянинг Жанубий Сахалинск, Хабаровск, Владивосток шаҳарларига авиарейсларни йўлга қўйди.

МАК матбуот хизмати хабарига кўра, парвозлар код-шеринг келишуви доирасида амалга оширилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва S7 Airlines авиакомпанияси ўртасида имзоланган Код-Шер келишуви асосида МАК йўловчилари Тошкент ва Намангандан тўғридан-тўғри Россия Федерациясининг Узоқ Шарқида жойлашган — Жанубий-Сахалинск, Хабаровск, Владивосток каби шаҳарларига ва ортга парвоз қилишлари мумкин", — дейилади хабарда.

Ҳикматов: Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиарейслар сони кўпаяди

Хабарда айтилишича, қатновлар S7 Airlines авиакомпанияси билан ҳамкорликда Новосибирск шаҳри орқали амалга оширилади.

Тошкентдан Жанубий-Сахалинск, Хабаровск ва Владивосток шаҳарларига қатновлар душанба, пайшанба ва шанба кунлари, шунингдек, Наманган шаҳарларига ва ортга душанба кунлари бажарилади.

Аввалроқ Россия Транспорт вазирлиги матбуот хизмати Россия ва Ўзбекистон авиакомпаниялари раҳбарияти икки томонлама парвозлар сонини икки бараварга ошириш бўйича келишувга эришишганини хабар қилганди.