Суриядаги объектларга қарата юздан ортиқ ракета учирилгани айтилмоқда

Ҳужумлар чоғида қанотли ракеталар ва "ҳаво-ер" тоифасидаги ракеталардан фойдаланилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриядаги ҳарбий ва фуқаро иншоотларига қарата юздан ортиқ ракета учирди, деб хабар берди РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб.

АҚШ Сурияга ракета зарбалари берди

Зарбалар денгиз ва ҳаводан берилган. Ҳужумлар чоғида қанотли ракеталар ва "ҳаво-ер" тоифасидаги ракеталардан фойдаланилган.

Сурия Бош штаби 110та ракета учирилганини маълум қилди.

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Сурияга шанба куни эрталаб ҳужум қилди. Оқ уй буни оқлаш учун нафақат Дамашқ, балки Россия ҳам кимёвий қурол "қўллади", дея "Скрипал иши"га шаъма қилди.

Айни пайтда айрим америкалик сиёсатчилар Трампнинг бу қарорини ноқонуний ва конституцияга хилоф деб аташди. Уларнинг фикрича, Трамп қонун чиқарувчилар маъқулламасдан туриб зарба беришга қарор қилган, бу эса АҚШ Конституциясининг биринчи моддасига хилофдир. Унга кўра, уруш бошлаш учун президентга конгресс рухсат бериши керак.