Шавкат Мирзиёев таҳсил олган мактабда янги рус тили синфлари очилди

"Шарқ аёли" халқаро жамоат жамғармаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси кўмагида Рус гуманитар миссияси томонидан ушбу лойиҳа амалга оширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўқиган 60-сонли мактабда тантанали равишда иккита рус тили синфлари очилди. Бу каби синфлар Бухородаги 2-сонли мактабда ҳам пайдо бўлди.

Мактаб кутубхонасига рус тилидаги болалалар китоблари тақдим этилди.

"Ярим йил аввал 2-сонли мактаб директори Замира Шириновна Ахмедова Жиззах вилоятида "Рус гуманитар миссия"си томонидан синфлар таъмирлаб, жиҳозлаб берилганлигини эшитиб, сўров тузади ва бизнинг ўзбек шерикларимиз — "Шарқ аёли" халқаро жамоат ташкилотига жўнатди. Ўз навбатида ҳамкасбларимиз бу ҳақда бизга маълум қилишди. Ҳаммаси рўёбга чиқди: ҳозир икки мингдан ортиқ ўқувчилар таҳсил олаётган иккинчи мактаб проектор, интерактив доска, компьютер ва замонавий мебел билан жиҳозланди. Ҳатто янги болалар кутубхонаси ҳам бор. Мактаб ўқувчилари тантанали чиқишлар тайёрлаб қўйишди: улар рус тилида шеърлар айтиб, рақсга тушишди. Биз чин дилдан болаларга қизиқарли ва самарали билим олишларини тилаймиз. Албатта болалар китобларини олиб келишга ёрдам берган — Ўзбекистон миллий авиакомпаниясига ҳам миннатдорчилик билдирамиз", — деб таъкидлади Sputnik таҳририятига Рус гуманитар миссияси вакили Людмила Никитина.

Открытие класса русского языка в школе №2 в Бухаре
Открытие класса русского языка в школе №60 Зааминского района Джизакской области
Класс русского языка в школе №60 Зааминского района Джизакской области
Открытие класса русского языка в школе №2 в Бухаре

"Шарқ аёли" халқаро жамоат жамғармаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси кўмагида Рус гуманитар миссияси томонидан ушбу лойиҳа амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Рус гуманитар миссияси Ўзбекистонда 8 та мактабда бир нечта рус тилини ўрганиш бўйича синфлар ва мактаб кутубхона фондларини адабиётлар билан тўлдириб берди.