ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик ҳамкорлик ҳақида битим тайёрламоқда. Бу ҳақда жума куни Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зухуров Санкт-Петербургда журналистларга маълум қилди.
"Ҳозир Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим тайёрланмоқда", — деб таъкидлади у.
Зухуров ушбу ҳужжат якун вақтларда Эмомали Раҳмоннинг Тошкентга амалга ошириладиган ташриф давомида имзоланиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилди, деб ёзади РИА Новости.
Зухуровнинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида муносабатлар яхшиланди.
"Биз қўшни бўлган давлатлармиз, қўшнилар танланмайди. Биз Ўзбекистон билан ҳар доим яхши муносабатларга эга бўлишни истаганмиз. Афсус охирги ўн йилликда бу амалга оширилмади", — деди Тожикистон парламент вакили.
Зухуров икки давлат ўртасида алоқалар сўнги бир ярим йил ичида, хусусан икки давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари натижасида яхшиланаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатининг дастлабки вазифаларидан бири минтақадаги қўшни давлатлар билан ўзаро алоқаларни яхшилашга қаратди. Жумладан, Тожикистон билан чегара, сув-энергетика масалалари бўйича музокара жараёнлари тикланди. 1992 йилда давлатлар ўртасида тўхтатилган авиа қатновлар тикланди. Шунингдек, етти йиллик танаффусдан сўнг икки давлатнинг жанубий вилоятларини темир йўл қатнови қайта бирлаштирди.