Самарқандда илк бор ҳаво шари учирилади

Ўзбекистон ёшлари иттифоқи томонидан ташкил этилган фестивалда Тожикистон, Қирғизистон, Покистон, Швейцария, Туркия, Япония, Россия ва АҚШда истиқомат қилувчи 70 дан ортиқ ёшлар қатнашмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ҳаво шари бугун кундузи Регистон майдонида учириш режалаштирилган. Ушбу тадбир Ўзбекистонда ўтказилаётган "Ёш ватандошлар" фестивали иштирокчиларининг Самарқандга ташрифи доирасида амалга ошириляпти, деб хабар қилган "Зарафшон" нашри.

Ўзбекистонда илк бор “Ёш ватандошлар” фестивали бўлиб ўтади

Шунингдек, бугун самарқандликлар ва меҳмонлар учун 19:00 да Регистон майдонида "3D" мэппинг шоуси намойиш этилади.

Бундан ташқари фестиваль иштирокчилари вилоят ёшлари билан Самарқанд давлат қишлоқ хўжалиги институтида учрашув ўтказишади.

Фестиваль доирасида тадбиркорлик, туризм, архитектура, фан ва технологияларни ривожлантиришга бағишланган маърузалар қилинади. Фахрий меҳмонлар ёшларга маҳорат дарсларини ўтказишади.

Шундан сўнг улар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини бориб кўришади.

Ўзбекистон ёшлари иттифоқи томонидан ташкил этилган фестивалда Тожикистон, Қирғизистон, Покистон, Швейцария, Туркия, Япония, Россия ва АҚШда истиқомат қилувчи 70 дан ортиқ ёшлар қатнашмоқда.