Россия Ўзбекистонда ноёб тиббий лойиҳани ишга туширади

Тошкент вилоятининг 16-сонли оилавий поликлиникада махсус жиҳоз ўрнатилади. Унинг ёрдамида одамлар мустақил тарзда ўз соғликларини кузатиб боришлари мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Рус гуманитар миссия 13 апрел куни Ўзбекистонда ноёб тиббий лойиҳани амалга оширишни бошлайди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

GM Uzbekistan ташаббуси билан бепул тиббий кўриклар ташкиллаштирилди

"Соғлиғликни аниқлаш бўйича рақамли тести" лойиҳаси Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли оилавий поликлиникасида амалга оширилади. Ушбу ташаббус доирасида поликлиникада махсус жиҳоз ўрнатилади. Унинг ёрдамида одамлар мустақил тарзда ўз соғликларини кузатиб боришлари мумкин.

Очилиш маросимида бу ноёб жиҳозни ишлаб чиқарган тиббиёт фанлар номзоди Владимир Савостьянов иштирок этиб, тиббиёт ходимларга мастер класс ўтказади.

Агарда ушбу жиҳоз ярий йил давомида муваффақиятли синовдан ўтса, республиканинг бошқа тиббий муассасаларида ҳам ўрнатилади.

Таъкидлаб ўтамиз, бу поликлиникада Рус гуманитар миссиясининг биринчи лойиҳаси эмас. Ундан аввал бу ерда қуёшли батариялар ўрнатилганди. Шундан сўнг бу ерда қўшимча энергия манбааси пайдо бўлди. Қимматбаҳо тиббий жизоҳлар доимий электр энергия билан таъминланди.

Миссиянинг бошқа лойиҳалари — Россия музейларида мавжуд бўлган Ўзбекистон маданий бойликларини кўргазмасини ўтказишни ташкил қилиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда Россия Маданият вазирлиги билан келишув жараёни кетмоқда.