GM Uzbekistan ташаббуси билан бепул тиббий кўриклар ташкиллаштирилди

Тошкент шаҳрида – 200 нафар, Қўрғонтепа туманида – 130 нафар, Бўз туманида – 85 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. "GM Uzbekistan" АЖ ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ҳамда Андижон вилоятининг Бўз ва Қўрғонтепа туманларида ҳиндистонлик мутахассисларт томонидан беморлар бепул тиббий кўрик ўтказилиши ташкиллаштирилди, деб хабар қилди SputnikЎзбекистон мухбири.

Ўзбекистонда “Ақлли тиббиёт” тизими жорий этилмоқда

Тиббий кўриклар "Clinic Pro" диагностик марказларда ўтказилди.

Ҳиндистон Sarvodaya госпиталининг онкология, нефрология ва кардиология йўналишлардаги етакчи шифокорлар томонидан тиббий кўриклар ўтказилиб, маслаҳатлар берилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида — 200 нафар, Қўрғонтепа туманида — 130 нафар, Бўз туманида — 85 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик натижалари бўйича мутахассислар томонидан даволаниш схемалари тушунтирилиб, зарур маслаҳатлар берилди.

"Clinic Pro" ва "Sarvodaya" госпитали ўртасида бундай тажриба алмашиш мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди. Шунингдек, ҳиндистонлик шифокорлар иштирокида ҳамкорликда беморларга жарроҳлик амалиётини ўтказишга келишувга эришилди.