ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Бухоронинг Пешку туманида истиқомат қилувчи, 70 ёшли отахон Қудратов Муҳаммад Қулназарович Ўзбекистон бўйлаб велосипедда саёҳатга чиқди, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.
Муҳаммад ота “Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро” шаҳарларини велосипедда айланиб чиқишни режалаштирган.
Кудратов Мухаммад Кулназарович - 70 летний велопутешественник из Узбекистана
Бугунги кунга қадар Муҳаммад ота, “Бухоро – Самарқанд” йўналишида ҳамда Бухоро вилоятидаги “Етти Пир” зиёратгоҳларига велосипедда бориб-келишга улгурган.
Қўмита хабарига кўра, отахон ўзининг ушбу саёҳати орқали Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи. Туризмни ривожлантириш қўмитаси ушбу отахон саёҳатини тизимли равишда ёритиб боришни режалаштирган.