Россияда Ravon автомобилларининг нархи ошди

Компания матбуот хизмати нархлар қимматлашишига утилизация йиғимининг ошиши сабаб бўлганлигини билдирган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Россияда Ўзбекистоннинг Ravon бренди автомобиллари нархи кўтарилди, деб ёзади Sputnik Тожикистон "За рулем"га асосланиб.

Ravon Россияда сотув рекордини ўрнатди

Хабарда айтилишича, Ravon R2 ва Ravon Nexia седанининг нархи 20 минг рублга ошган.

R2 489 мингдан 559 минггача, Nexia 499 мингдан 599 минг рублгача этиб белгиланган.

Компания матбуот хизмати нархлар қимматлашишига утилизация йиғимининг ошиши сабаб бўлганлигини билдирган.

Ўтган ойда Ravon автомобиллари сотуви 2017 йилнинг март ойидагига нисбатан сезиларли даражада – 71%га ошган.

Йил бошидан буён ўтган уч ой давомида эса сотув ҳажми 152%га ўсган.