ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ғайрат Ботирович Ҳидоятов республика бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берди. У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Отабек Муродов мамлакат бош прокурори этиб тайинланганди.
Муродов 2015 йил апрелидан республика бош прокурори бўлган, ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати (аввалги МХХ) раиси сифатида фаолият юритаётган Ихтиёр Абдуллаевнинг ўрнига ушбу лавозимни эгаллаганди.