Ўзбекистонда никоҳдан ажратиш жараёнига ўзгартириш киритилди

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак, дея маълум қилади Адлия Вазирлиги.