ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Пасха – Православ насронийларининг энг улуғ байрами ҳисобланади. Муқаддас китобларда ёзилишига кўра, ушбу кунда Исо Масиҳ ўлмидан 40 кун ўтиб қайта тирилган.
Рамзий маънода ушбу кун сотқинлик, жоҳиллик устидан қозонилган ғалаба куни ҳисобланади. Ушбу кун черковларда ўтказилаётган ибодатлар ҳам байрамона руҳда бўлиб ўтади. Насронийлар бир-бирларини “Христос воскрес” деган сўзлар ва юзларида қувонч билан қарши олишади.
Россияда Пасхага бағишланган ибодат, мамлакатнинг бош черкови – “Храм Христа Спасителя”да бўлиб ўтди. Унинг Бутун Рус патриархи Кирилл амалга оширди. Тамойилга кўра, патриарх Кирилл Қуддус шаҳридан махсус капсулада олиб келинган муқаддас олов билан черков шамларини ёқди, ундан сўнг “Крестный ход” одатини ўтказди.
Бутун дунёда православ насронийлар умумий сони 250 миллион кишини ташкил қилади. Православ насронийларининг асосий қисми Россия, Белоруссия, Украина, Болгария, Сербия ва Грузияда яшайди ва уларнинг бош черкови Рус Православ черкови ҳисобланади.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, бутун дунёда насронийлар умумий сони 2 миллиарддан ортиқ. Улардан 1,25 млрд киши – католиклар, 800 млн киши – протестантлар ҳисобланади.