Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги ҳодисани душанба куни муҳокама қилади

Икки мамлакат чегара хизмати ҳамда бошқа тегишли муассасалар раҳбарлари даражасида учрашув ўтказилади, ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ ҳодиса юзасидан синчковлик билан суриштирув ишларини ўтказиб, натижалар ҳақида тез вақт ичида ахборот беради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон Бош вазирлари Абдулла Арипов ҳамда Сапар Исаковлар якшанба, 8 апрел куни чегарада юз берган отишма юзасидан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ҳукумат раҳбарлари куни кеча ўбек-қирғиз чегарасида юз берган ва оқибатда 1984 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросини ўлимини олиб келган ҳодисани муҳокама қилдилар.

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ҳодиса: Ўзбекистон томон ҳуқуқбузар огоҳлантирилганини айтмоқда
"Томонлар душанба, 9 апрел куни икки мамлакат чегара хизматлари ҳамда бошқа тегишли муассасалар раҳбарлари даражасида учрашув ўтказилишига келишиб олдилар", — деб таъкидлади Ўзбекистон ҳукумати матбуот-хизматида.

Ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ ҳодиса бўйича синчковлик билан суриштирув ўтказади ҳамда натижалар ҳақида тез вақтда маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Оқсой тумани Мамай қишлоғида юз берган. Қирғиз чегара хизмати муассасаси хабарига кўра, Ўзбекистон ҳарбий аскарлари Қирғизистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаросига қарши қурол ишлатишган. Олинган жароҳатлар туфайли фуқаро Кербен шаҳар касалхонасида оламдан ўтган.

Ўзбекистон томон ушбу маълумотларни рад этмоқда. Куч тузилмаларидаги манбаларнинг маълумотларига кўра, Қирғизистон фуқароси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва унга қарата ўт очилган вақтда у Ўзбекистон ҳудудида бўлган.

Манбанинг сўзларига кўра, огоҳлантиришга қарамай, бўйсунмасдан қочиб кетишни бошлаганида ўзбек чегарачилари унга қарата ўқ узганлар. Ҳуқуқбузар Қирғизистон ҳудудигача югуриб борган ва ўша ерда уни шериклари кутиб олиб, машинада касалхонага олиб кетганлар.