ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Қирғизистон фуқароси Ўзбекистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтди, унга қарата ўт очилган вақтда у Ўзбекистон ҳудудида бўлган.
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тузилмаларидаги манба хабар қилди.
Манба маълумотларига кўра, чегарани бузган шахсга дастлаб огоҳлантириш берилган, сўнгра ҳавога ўқ узилган, аммо у тўхтамаган ва камига ҳарбийлардан қоча бошлаган.
Чегара олди ҳудудига қайси мақсадларда киришга уринилгани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Қирғизистон томонга кўра, Қурулуш қишлоғи яшовчиси, 1984 йилда туғилган Ф.М ўзбек чегарачилари унга қарата ўт очишган вақтда у Қирғизистон территориясида бўлган.
Олинган жароҳатлардан Ф.М. Кербен шаҳри касалхонасида вафот этган.
Ушбу ҳодиса куни кеча, 7 апрел куни содир бўлган.