Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков тегишли идораларга чегарадаги воқеани Ўзбекистон томони билан синчковлик билан ўрганиб чиқишни топширди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросига ўқ узишди.Республика давлат чегараси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро ҳалок бўлган, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Ҳодиса 7 апрел куни Жалол-обод вилояти Ақси туманидаги Мамай маскани ҳудудида содир бўлган.

Хабарда билдирилишича, 1984 йилда туғилган, Қурулуш қишлоғида яшаган Қирғизистон фуқароси олинган жароҳати сабабли Кербен шаҳридаги касалхонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган, ҳодиса жойида чегара қўшинлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан иборат гуруҳ иш олиб бормоқда. Айни пайтда икки мамлакат чегарачилари вакиллари ўртасида бўлиб ўтган ҳодиса сабабларини аниқлаш юзасидан учрашув ўтказилмоқда.

Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков тегишли идораларга чегарадаги воқеани Ўзбекистон томони билан синчковлик билан ўрганиб чиқишни топширди.