"Қамчиқ" довони орқали юк ташувчи машиналарга нисбатан тақиқ шарти ўзгарди

Фойдаланиш муддати 15 йил ва ундан ортиқ бўлган юк автотранспорт воситалари учун "Қамчиқ" довони орқали юкларни ташиш 2016 йил 1 июлдан бошлаб тақиқланган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. "Қамчиқ" довони орқали юк ташиш ишлаб чиқарилган пайтидан 20 йил ўтган юк автомобиллари ва шатакчи автомобиллар учун тақиқланди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг Телеграм канали.

Бу борада "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Хабарда айтилишича, бунгача ҳукуматнинг 2012 йил 10 июлдаги қарорига асосан, фойдаланиш муддати 15 йил ва ундан ортиқ бўлган юк автотранспорт воситалари учун "Қамчиқ" довони орқали юкларни ташиш 2016 йил 1 июлдан бошлаб тақиқланган эди.