"Ўзбекозиқовқатхолдинг" бир кило гилосни 26 минг сўмдан сотиб олишини эълон қилди

I тоифа гилоснинг бир килограмми 26 минг сўм, II тоифадаги гилос 18 минг сўм ва III тоифадаги гилоснинг бир килограмми 10 минг сўмдан харид қилинади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси гилос хариди бўйича янги нархларни белгилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзагроэкспорт" деҳқон ва фермерлардан сотиб олинадиган гилос учун нарх белгилади

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси таркибидаги "Ўзагроэкспорт"АЖ 2018 йил ҳосили учун фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари томонидан етиштирилган гилос мевасини фьючерс шартномалари, яъни олдиндан пул тўлаш орқали харид қилиб олишни давом эттирмоқда", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Хабарда билдирилишича, I тоифа гилоснинг бир килограмми 26 минг сўм, II тоифадаги гилос 18 минг сўм ва III тоифадаги гилоснинг бир килограмми 10 минг сўмдан харид қилинади.

Мевалар "UZAGRO" бренди остида экспортга йўналтирилади.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" деҳқон, фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари билан доимий ва мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида эканлигини билдирган.

Маълумот учун, Ўзбекистон гилос мевасини экспорт қилиш ҳажми бўйича жаҳонда 5-ўринда туради. Ушбу кўрсаткич бир қарашда юқори кўринса-да, Ўзбекистон имконияти ва салоҳияти бўйича дунёда гилос экспорти етакчисига айланиш қудратига эга.