Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан ўзгартирмоқда

Ўзбекистон ТИВ Дипломатик сервис хизмати негизида Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси ташкил этилади. Шунингдек хориждаги ватандошлар билан алоқалар бўлими ҳам ташкил этилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида қатор бошқармалар ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Фармонда айтиб ўтилган.

Ўзбекистон ТИВ ва МДХМИ кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида:

а) Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси ва унинг тузилмасига кирувчи:

Хорижий инвестициялар ва молиявий-техникавий кўмак воситаларини жалб қилиш бошқармаси;

Экспорт ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш бошқармаси;

Ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси;

Туризмни ривожлантириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бошқармаси;

б) Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати негизида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси;

в) Консуллик бошқармаси негизида Консуллик-ҳуқуқ департаменти;

ТИВ Консуллик бошқармасига мурожаатлар сони икки бараварга ошди
г) Хориждаги ватандошлар билан алоқалар бўлими;

д) Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими ва унинг таркибида Мурожаатларни қабул қилиш сектори (колл-центр);

е) Дипломатик сервис хизмати негизида Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси;

ж) "Жаҳон" ахборот агентлиги негизида "Дунё" ахборот агентлиги ва Медиа-марказ;

з) Таржимонлар бюроси;

и) Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази негизида Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази;

к) Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.