Ўзбекистон ва Россия меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш масалаларини муҳокама қилди

Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати делегациясига мазкур идора раҳбарининг ўринбосари М.Иванков раҳбарлик қилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш бўйича механизмни ташкил этиш жараёнидаги муаммоларни ҳал этишнинг биргаликдаги ечимлари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, Роструд ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ахборот алмашувига оид Битимни амалга ошириш масалалари бўйича Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари ўтказилди.

Россия ва Қозоғистонга ишлагани кетаётганларга 1 апрелдан имтиёзли чипта сотиш бошланади

Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати делегациясига мазкур идора раҳбарининг ўринбосари М.Иванков раҳбарлик қилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳиддинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов ва бошқалар иштирок этдилар.

"Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш бўйича механизмни ташкил этиш жараёнида юзага келган ва аниқланган муаммолар ва масалалар муҳокама этилди ва уларни ҳал этишнинг биргаликдаги йўллари ҳамда ечимлари ишлаб чиқилди", — дейилади хабарда.

Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари, шунингдек Самарқанд шаҳридаги Меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш марказига ташриф буюрадилар ҳамда шаҳарнинг эътиборга лойиқ ёдгорликларини зиёрат қиладилар.