Афғонистондан 29 килограмм опий моддасини олиб ўтиб, пуллаётган шахс қўлга олинди

Афғонистонлик фуқаро Ўзбекистонга 29 килограммдан зиёд “опий” гиёҳвандлик моддасини олиб ўтиб, етти минг беш юз АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 29 килограммдан зиёд опий гиёҳвандлик моддасини олиб ўтиб пуллаётган Афғонистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ.

Хабарда айтилишича, чет эллик оғуфурушни қўлга олиш учун Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга ҳилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Фарёб вилояти Маймана шаҳри Новобод қишлоғида яшовчи 1973 йилда туғилган Холмуҳаммад Ғулом ўғли Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидан умумий оғирлиги 29 килограмм 29 гр. бўлган “опий” гиёҳвандлик моддасини олиб ўтиб, етти минг беш юз АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.