Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

Жорий йилда Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 миллиард кВт/с электр энергия экспорт қилади. Тожикистон электр энергияси ҳар бир киловаттнинг нархи - 2 цент.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Тожикистон куни кеча, 2 апрелда 10 йиллик танаффусдан сўнг Регар (Тожикистон) нимстанциясидан Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни бошлади, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон Тожикистон телеграф агентлигига таянган ҳолда.

"Ўзбекэнерго" Афғонистон учун янги электр узатиш линияси қуришни бошлади

Ушбу жараён маҳаллий вақт билан соат 17:05 да 220 кВ линияси бўйича бошланди. Хабарларга кўра, бошланғич босқичда суткалик экспорт миқдори 672 минг кВт/с ни ташкил қилади. Кейинчалик экспорт ҳажми кўпайтирилади.

Жорий йилда Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 миллиард кВт/с электр энергия экспорт қилиш режалаштирилган. Тожикистон электр энергияси ҳар бир киловаттнинг нархи — 2 цент.

Шунингдек, ҳозирги вақтда Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияни етказиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида 220 кВ қувватли иккинчи электр узатиш линияси тайёрланмоқда.

Тожикистонда ҳар бир суткада 37 миллион кВт/с электр энергия ишлаб чиқарилади. Улардан 284 минг кВт/с Афғонистонга экспорт қилинади. Бир кВт/с нархи 4 центдан кўп. Тожикистон шу йилда Афғонистонга электр энергияни экспорт ҳажмини 200 миллион кВт/с га кўпайтириш режалаштирилган.