Hyundai Engineering Навоийда электр станцияси қуради

Қуввати 450 мегаватт бўлган ИЭС қурилиши 540 млн $ ва 3 йилдан ортиқ вақт талаб қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Кореянинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири бўлган Hyundai Engineering & Construction Co. Ўзбекистонда электр станцияси қуриш бўйича буюртмани қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Жанубий Кореянинг Ёнхап ахборот агентлиги.

"Hyundai E&C "Ўзбекэнерго"Акциядорлик жамиятидан Ўзбекистонда қиймати 540 млн $ бўлган электростанция қуриш буюртмасини ютиб олгани ҳақида табрик хати олди", — дейилган хабарда.

Ўз навбатида, Hyundai Engineering Навоий вилоятида қуввати 450 мегаватт бўлган ИЭС қуриш ҳақида буюртма олганини тасдиқлади. Компания хабарига кўра, ушбу лойиҳа қурилиши 38 ой давом этар экан.

Эслатиб ўтамиз, Hyundai Engineering Ўзбекистонда нефт ва газ соҳасида бир неча йирик лойиҳаларида иштирок этмоқда. Ундан ташқари компания ўзбекистонлик ёшларни Кореяда ўқитиш ва тажриба орттириш борасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган.