Мутахассис: Ўзбекистон туризмдан йилига 15 млрд доллар даромад олиши мумкин

2017 йилги маълумотларга кўра, мамлакатга ташриф буюрган туристлар сони 2,5 миллиондан ошган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Uzbekistan24 телеканалига интервьюси чоғида Ўзбекистон туризмдан йилига 15 миллиард доллар даромад олиши мумкинлигини маълум қилди.

"Статистика бўйича, дунёда тўрт миллиард инсон саёҳатчи саналади, уларнинг кўпчилиги бир ўлкадан тўрт кунлик ёки ўн тўрт кунлик саёҳатни амалга оширади. Агар уларнинг юздан бири, яъни 15 миллионини жалб эта олсак, шунинг ўзидан 15 миллиард доллар даромад топамиз", — деди Бадак.

Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳозирда йилига 10 миллион туристни қабул қила олиш ва йилига 10 миллиард доллар даромад қилиш имкониятига эга.

"Ўзбекистон тўрт фаслда ҳам туристларни қабул қила олади, фақат бунинг учун энг аввало туристик ҳудудларда зарур шарт-шароитларни яратиш лозим. Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг гавҳари. Унинг туризм ривожланган манзиллари жуда кўп", — деб таъкидлади мутахассис.

2017 йилги маълумотларга кўра, мамлакатга ташриф буюрган туристлар сони 2,5 миллиондан ошган. Бу 2016 йилга нисбатан 24%га кўпдир.