Домодедовода Ўзбекистондан келган радиоактив посылка аниқланди

Почта юклари орасида гамма-нур тарқатиши меъёридан 10 баравар кўп бўлган жўнатма борлиги аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия Федерал Божхона хизмати ва Россия почта хизмати ходимлари Домодедово аэропортида Ўзбекистондан келган радиоактив почта жўнатмасини аниқлашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Юкларни текшириш вақтида, "Янтарь" махсус асбоби почта жўнатмаларидан бири меъёридан 10 баравар кучли гамма-нурли радиация чиқараётганини кўрсатган. Хавфли буюм дарҳол махсус ҳимоя контейнерига солинган.

Кейинчалик ФГУП "Радон" ходимлари томонидан аниқланишига кўра унинг ичида ҳаво босимини ўлчайдиган барометр борлиги аниқланган. Шундан сўнг хавфли посылка утилизация қилинган.

"Ушбу жўнатмани юборган шахслар ҳақида маълумот ички ишлар органларга юборилган. Почта жўнатмалари хавфсизлиги масаласи ўта муҳим", — дейилган хабарда.