Россия "Сармат" оғир баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Россия Мудофаа вазирлиги "Сармат" қитъалараро оғир баллистик ракетасининг синовдан ўтказилиши видеосини тақдим этди.
Sputnik

Ракета Плесецк космодромидан учирилди.

"Сармат"нинг иккинчи марта синовдан ўтказилди (биринчи синов ўтган йилнинг декабрида бўлган).

Шу йил 1 март куни Россия президенти Владимир Путин Россияда энг замонавий қуроллар тизими яратилганлигини маълум қилганди: улар "Кинжал", "Сармат" ва "Авангард" қуроллий тизимлари, пилотсиз сув ости аппарати ҳамда учиш масофаси чегараланмаган ядровий ракета ҳамда уни учириш қурилмаси, лазер қуролларидан иборат.