Жумладан, Тошкентда 26-27 март кунлари Афғонистон бўйича "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" номли юқори даражали халқаро анжумани ўтказилди.
Куни кеча, 29 март куни Олий Мажлис Сенатининг XIV ялпи мажлиси бошланди. Унда 13 та янги қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Бугун, 30 март куни Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Президент ташрифи доирасида Зарбдор туманидаги "Зарбдор текстил" масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Президент тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар билан танишди.
Ўтган ҳафтанинг мудҳиш воқеалардан эса Кемеровода "Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғинда 64 нафар киши қурбон бўлди, улар орасида 41 нафари болалар. 25 нафар қурбонларнинг шахси аниқланди, касалхоналарда 14 нафар киши қолмоқда.
28 март куни Россияда умумхалқ мотам куни эълон қилинди. Россиянинг кўплаб шаҳарларида, шунингдек яқин хорижий давлатларда ёнғин қурбонлари хотирланди.