Шавкат Мирзиёев: раҳбарлар пастда юриши, халққа хизмат қилиши керак

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди.

"Ҳамма жойда ўзим юрганимнинг сабаби – бошқа раҳбарлар ҳам пастда юриши, ҳаётни ўрганиши, оёғи ердан узилмай, халққа хизмат қилиши учун. Жиззахга ҳам вилоятни ривожлантириш, одамларга ҳар томонлама шароит яратиш бўйича кўпдан-кўп режалар билан келдик", деди Ўзбекистон раҳбари.

Президент Фориш туманида сув омбори қуриш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, "Обод қишлоқ" дастури асосида қишлоқлардаги аҳволни яхшилаш хусусида сўз юритди.

Президент Шавкат Мирзиёев побеседовал с жителями махалли Заргарлик города Джизака

"Кўряпсизлар, кўп тизимларни ўзгартиряпмиз, одамларга осон бўлиши учун ҳамма чораларни кўряпмиз. Одамлар ҳам ўзи учун ҳаракат қилиши, давлат яратаётган имкониятлардан фойдаланиши керак", —деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бугун давлат раҳбари Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Президент ташрифи доирасида Зарбдор туманидаги "Зарбдор текстил" масъулияти чекланган жамиятида бўлди, Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар билан танишди.