Президент 30 март куни Жиззах вилоятига боради

Президент ташрифи давомида вилоятнинг бугунги ҳаёти, белгиланган чора-тадбирлар ижроси билан танишиш, фаоллар билан йиғилиш ўтказиш режалаштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 30 март куни Жиззахга боради. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Матбуот котибининг ёзишича, президент ташрифи давомида вилоятнинг бугунги ҳаёти, белгиланган чора-тадбирлар ижроси билан танишиш, фаоллар билан йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 6 ноябрь куни Жиззахда бўлган ҳамда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этганди.