Тошкентда баҳор мавсумида иссиқ сувни ўчириш жадвали эълон қилинди

Тошкентда иссиқ сув ўчириш тўлиқ жадвали "Тошиссиққуввати" корхонаси расмий сайтида берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Шу йил апрел ва май ойларида Тошкентда режа асосида беш кунга иссиқ сув ўчирилади. Жадвал "Тошиссиққуввати" корхонаси сайтида берилган.

Тошкент шаҳрида 14 февралдан совуқ сув тарифлари оширилади

Иссиқ сув ўчириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

• 9-13 апрел — ТЦ-1, ТЦ-4, ТЦ-10, "Саноатэнерго";

• 16-20 апрел — ТЦ-5, ТЦ-8, ТЦ-9, "Водник";

• 23-27 апрел — ТЦ-3, ТЦ-6;

• 30 апрел-4 май — ТЦ-2, ТЦ-7, ТошТЭЦ М-0;

• 14-18 май — ТошТЭЦ М-5,8.

Тошкентда иссиқ сув ўчириш тўлиқ жадвали "Тошиссиққуввати" корхонаси расмий сайтида кўриш мумкин.