Иссиқ кўлга борадиган поездларга чегирмалар эълон қилинди

Чегирмалар миқдори 25-45% ни ташкил этади ва улар чипталар поезд жўнашидан 45-6 кун муддат олдин сотиб олинганда амал қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон темир йўллари Иссиқ кўл йўналишида ҳаракатланаётган поездларга чегирмалар эълон қилди, компания матбуот хизмати хабарига асосан.

2018 йилнинг 22 мартидан бошлаб 455-сонли "Тошкент — Рыбачье — Тошкент" ҳалқаро поездига қуйидаги чегирмалар жорий этилди.

Купе ва люкс вагонлари учун:

  • Чипталар поэзд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса — 45%;
  • Чипталар поэзд жўнашидан 30- 6 кун аввал харид қилинса — 35%.

Плацкарт вагонлари учун:

  • Чипталар поэзд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса — 35%;
  • Чипталар поэзд жўнашидан 30-6 кун аввал харид қилинса — 25%.

Агар йўл чипталари битта мамлакат тасарруфида юриш учун олинадиган бўлса, ушбу чегирмалар жорий этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 22 мартидан бошлаб 455-сонли "Тошкент — Рыбачье — Тошкент" халқаро поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган эди.