Диана Еникееванинг отаси журналистларга мурожаат қилди

Ушбу йилнинг 14 март куни Каттақўрғон туманида магистрал йўлни тозалаётган 23 ёшли мактаб ўқитувчиси Диана Еникеева, юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Самарқанд вилоятида вафот этган мактаб ўқитувчиси Диана Еникееванинг отаси журналистларга мурожаат қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Диана Еникееванинг отаси Александр ўз видеомурожаатида журналистлардан Диананинг ўлимидан ўз манфаатларида фойдаланмасликни сўраган”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 14 март куни Каттақўрғон туманида уюштирилган ҳашарда, магистрал йўлни тозалаётган 23 ёшли мактаб ўқитувчиси Диана Еникеева, Камаз юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этган эди.

Ушбу фожеадан сўнг Ўзбекистон ОАВларида катта шов-шув кўтарилди. Бир неча журналистлар ушбу иш юзасидан ўз тафтишлари ўтказиб, мақолалар ёзишди. Ёш ўқитувчининг ўлимига олиб келган сабаблар ўрганилди.