Тошкентда Қуръони Каримни сотиб олиш учун катта навбат юзага келди

Қуръони Каримни сотиш учун тавсия қилинган нарх 31 минг сўм этиб белгиланганлиги айтилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Бугун  28 мартдан бошлаб “Ҳилол нашр” нашриётида чоп этилган Қуръони Карим сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Azon.uzга таяниб uz24.uz хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида уни харид қилиш учун катта навбат юзага келди.

“Нашр хабар беришича, Қуръони Каримни 50 минг ададда чоп этиш режалаштирилган. Режага кўра, биринчи босқичда шундан 10 минг дона чоп этилди. Кўплаб китобхонларнинг илтимосига биноан ҳар бир харидорга бир донадан сотилади”, — дейилади хабарда.

Қуръони Каримни сотиш учун тавсия қилинган нарх 31 минг сўм этиб белгиланганлиги айтилмоқда.