"Толибон" ҳаракати Тошкент анжуманида иштирок этмайди

Илгарироқ Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этиш бўйича "Толибон"дан мурожаат олмаганини маълум қилган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманида "Толибон" ҳаракати вакиллари иштирок этмайди.

Жуда муҳим ҳужжат: Афғонистон бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинади

Бу ҳақда душанба куни симпозиумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда матбуот хизмати раҳбари Шерзод Қудратхўжаев хабар қилди.

""Толибон" делегацияси бугун ва эртага конференцияда иштирок этмайди, буни расман маълум қиламан", — деди Қудратхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, 23 март ҳолатига кўра, анжуманда иштирок этиш таклифини қуйидагилар тасдиқлаганлар: БМТнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Тадамичи Ямамото, БМТ Бош котибининг махсус вакили — МОПДММ раҳбари Наталья Герман, Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия, Туркия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ТИВ раҳбарлари, Ҳиндистон Ташқи ишлар масалалари давлат вазири, АҚШ, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони ва Туркманистон ташқи ишлар муассасалари раҳбарлари ўринбосарлари, Буюк Британия, Германия. Италиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича бўйича махсус вакиллари, Япония ТИВ махсус маслаҳатчиси, Қатар ТИВнинг махсус элчиси. Шунингдек, НАТО, ОДКБ, Франция ва Бирлашган Араб Амирликларидан олий мартабали делегациялари.