Шавкат Мирзиёев Россия халқига ҳамдардлик билдирди

Кемерово шаҳрида юз берган ёнғин муносабати билан Шавкат Мирзиёев Россия президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Россиянинг Кемерово шаҳрида ёнғинда 50дан ортиқ киши қурбон бўлиши муносабати билан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия халқига ҳамдардлик билдирди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди”, — дейилган расмий хабарда.

Кеча якшанба куни Кемерово шаҳридаги кўп қаватли савдо марказида ёнғин чиқиши оқибатида 51 киши қурбон бўлган эди. Қурбонлар орасида 10га яқин мактаб ёшидаги болалар ҳам борлиги аниқланган.

Президент матбуот хизмати хабарига асосан.