Шавкат Мирзиёев Россия, Туркия ва Покистон вазирларини қабул қилади

Тошкентда 26-27 март кунлари бўлиб ўтаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” конференциясида иштирок этиш учун бир неча мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Афғонистонда тинчлик ўрнатишни мақсад қилган Тошкент анжуманида иштирок этиш учун бугун Тошкентга нуфузли делегациялар кела бошлади.

Шавкат Мирзиёев 26 март куни Тошкент анжуманида иштирок этиш учун келган Афғонистон президенти Ашраф Ғанини билан учрашади.

 

Ундан ташқари, Ўзбекистон президенти АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли, Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Асифни қабул қилади.

Президент матбуот котиби Комил Алламжонов хабарига асосан.