Ўзбекистонда евро кўтарилди, доллар эса пасайди

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 3,21 сўмга тушди ва 8114,86 сўмни ташкил қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Марказий банк 27 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистонда доллар курси пасайишда давом этмоқда

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 3,21 сўмга тушди ва 8 114,86 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 2,52 сўмга кўпайди ва 10 039,70 сўмга етган.

Россия рубли эса 64 тийинга арзонлашди ва 142,21 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.