Кемерово шаҳридаги савдо марказида ёнғин қурбонлари сони 48 нафарга етди.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, Россия Тергов қўмитаси марказий аппаратига юборилди. Воқеа жойига Москвадан тергов гуруҳи юборилди.
Бундан аввал, ушбу мудҳиш фожиада 3 нафар бола ҳалок бўлганлиги ҳақида ахборот берилганди.