ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Тошкент шаҳридаги барча туманлараро Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олин бўлинмаларида бепул Wi-Fi хизмати пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу хизмат фуқаролар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон топшириш жараёнида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилган.
Шунингдек пойтахтдаги барча ТРИБларда фуқароларга тезкор хизмат кўрсатиш ойналари пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз айни дамда, Тошкент шаҳрида 5та туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фаолият юритмоқда. Янги ўрнатилган янги тартибга кўра ТРИБлар душанба куни ҳам ишлаш тартибига ўтказилган. Бундан олдин душанба дам олиш куни эди.