ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари молиявий разведка хизматлари раҳбарлари Кенгашига қўшилиш ҳақидага қарорга имзо чекди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
“Ўзбекистон президенти Ташқи ишлар вазирлигига юқоридаги ташкилотга қўшилиш учун мамлакат ичида бажарилиши керак бўлган барча процедуралар амалга оширилгани ҳақидаги баёнотни МДҲ Ижроия қўмитасига юборишни топширди”, — дейилган вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда МДҲ Молиявий разведка раҳбарлари Кенгаши шартномаси учун жавобгар муассаса – Бош Прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларнилегаллаштиришгақаршикурашишдепартаменти этиб тайинланди, дейилган Адлия вазирлиги хабарида.
МДҲ мамлакатлари молиявий хизматлари орасидаги ҳамкорлик ҳақидаги Шартнома дастлаб 2012 йил 5 декабрда Ашхободда имзоланган эди. Кенгаш фаолияти мамлакатлар молиявий разведка хизматлари орасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, тезкор ахброт алмашуви, кадрлар малакасини оширишни ташкил қилишга қаратилган.