Москвада Наврўз байрами миллатларни бирлаштирди

Бу йил Москва 13 марта Наврўз байрамини кутиб олди. Байрам тантаналарида Наврўзни азалдан нишонладиган миллат вакиллари ҳамда маҳаллий аҳолининг фаол иштирокида бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Москва шаҳар маъмурияти бир неча йилдан бери Наврўз байрамини ВДНХ боғида ташкил қилмоқда.

Москвада Наврўз тантаналари 25 март куни бўлиб ўтади

Март ойининг охирида Москвада ўртача ҳаво ҳарорати —5… —7 даража совуқ бўлгани туфайли, ушбу тадбир ҳар доим ёпиқ павилионда ташкил қилади. Бу йил ҳам Наврўз байрами ВДНХ боғининг 75 павилиони ичида бўлиб ўтди.

Ичкарида Наврўз миллий байрам бўлган мамлакатлар ва халқларнинг стендлари ташкил қилинган бўлиб, у ерда байрамга келганлар миллий таомлар, сувенирлар ва либослар билан танишини ва сотиб олиши мумкин.

Ундан ташқари ўрнатилган улкан саҳнада соат 14:00 Россия ҳамда МДҲ мамлакатлари эстрада юлдузлари иштирокида гала-концер дастури эълон қилинган эди.

Фестиваль плова на ВДНХ

Хохловчилар сони кўплиги ёки кўрилган хавфсизлик чоралари сабами, павилионга кираверишда эрталабдан улкан навбат ҳосил бўлди. Полиция ходимлари сабри тугаган меҳмонларни тинчлантириб, тартиб сақлашга чақиришарди.

Икки йилдан бери Наврўз байрами куни палов фестивали ҳам ўтказилмоқда. 75 павилион ёнида ўрнатилган улкан қозон ва ўчоқларда турли мамлкатлар ўз услубларида палов пишириб меҳмонларга тақдим этди.

Москвада Наврўзни нишонлаш мигрантлар учун жуда муҳим - Ҳабиб Абдуллаев

Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Қорақалпоғистонлик ошпазлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Дошқозонларда паловлар бирин-кетин пишиб тайёр бўла бошлади. Палови тайёр бўлган мамлакат стенди олдида дарров катта навбат пайдо бўларди.

Павилион ичида байрам баҳонасида мигрантларга турли хизматлар кўрсатувчи компаниялар ҳам ўз хизматларини фаол реклама қилишарди. Пул ўтказмалари билан шуғулланадиган компаниялардан бири стенди олдида суратга тушган ҳар бир кишига сумалак ва эсдалик совғалари улашди.

На ВДНХ в Москве отметили Навруз-2018

Наврўз байрами бу йил Москвада расман 13 марта кутиб олинмоқда. Ушбу йиллар давомида қадимий байрам нафақат азалдан Наврўзни нишонлаб келган туркий ва кавказ миллатлари вакиллари орасида, балким оддий москваликлар, рус, украин, белоруслар орасида ҳам жуда оммавийлашди. Бугунги байрамга келганлар орасида ҳам маҳаллий аҳоли вакиллари, айниқса ёш болали оилалар жуда кўп эди.

Празднование Навруза в Москве

Келиб чиқиши миллий ёки диний бўлмаган Наврўз, миллатлар қозони бўлган Москвада,  инсонлар орасида ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат уйғотувчи ҳамда баҳор, уйғониш даври келганини эслатиб, барчага бир хил қувонч улашувчи маросимга айланди.

В Москве на ВДНХ состоялся концерт по случаю празднования Навруза