ОАВ "Тоштурма" бузиб ташланишидан хабар топди

"Тоштурма" ўрнида хиёбон барпо этилар экан
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тоштурма бузиб ташланади, деб хабар қилди Телеграммдаги ҳуқуқий ахборот канали.

ИИВ "Тоштурма"даги маҳкум ва маҳбуслар қандай жойга кўчирилгани ҳақида ахборот берди

Маълумот берилишича, ҳукуматнинг 2018 йил 22 март кунидаги фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланди.

Эслатиб ўтамиз, халқ орасида "Тоштурма" номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.