Бишкекда Тошкент-Балиқчи поезди тантанали кутиб олинди

Тошкентдан Балиқчига поезд ҳар пайшанба куни қатнайди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Кеча соат 19да Қирғизистонга Тошкент — Бишкек — Балиқчи поезди етиб келди. Уни "Кыргыз темир жолу" давлат корхонаси директори Алмазбек Ногойбаев бошчилигидаги делегация кутиб олди.

Ўзбекистондан келган делегацияга "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси директори ўринбосари Равшан Икромов бошчилик қилди. 77 кишилик делегация темирйўлчилар, соҳа фахрийлари ва оддий йўловчилардан ташкил топган, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Поезд встретила делегация государственного предприятия "Кыргыз темир жолу" во главе с директором Азаматом Ногойбаевым

Поезд Бишкек темир йўл вокзалида 40 дақиқа турди ва Иссиқ-Кўл вилоятининг Балиқчи шаҳрига йўл олди. Бундан буён Тошкентдан Балиқчига поезд ҳар пайшанба куни қатнайди. Таркиб еттита вагон-купе, уч плацкарт ва вагон-ресторандан иборат.