Диққат, мобил мухбир: қоидабузар ҳайдовчилар 34 млн сўмлик жарима тўлашди

Март ойи бошида Тошкент шаҳар ЙҲХБ ўз сайтида мобил мухбир бўлимини ишга туширганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Тошкентда мобил мухбирлар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар 34 миллион сўм жарима тўлади.

Йўл ҳаракати қоидасини бузганлик тўғрисидаги протокол электрон шаклда тузилади

Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, пойтахт ИИББ бошлиғи Рустам Жўраевнинг айтишича, фойдаланувчилар 60та видеоролик жўнатган бўлиб, улардан 51тасида қоидабузарлик содир этилганлиги аниқланиб, маъмурий баённомалар тузилган.

Март ойи бошида Тошкент шаҳар ЙҲХБ ўз сайтида мобил мухбир бўлимини ишга туширганди.

Унинг ёрдамида фуқаролар йўл ҳаракати қоидаси бузилганлиги ҳақидаги фото ва видеони сайтга жўнатишлари мумкин.

Sputnik томонидан ўтказилган сўровномада қатнашган ўқувчиларнинг 70 фоиздан кўпроғи бу усул йўлдаги қоидабузарликлар камайишига ёрдам беришини билдирган. Қатнашчиларнинг 20 фоиздан ортиқроғи ушбу сервисни янада такомиллаштириш кераклигини айтишган. Ва тўққиз фоизга яқин ўқувчилар бу янгиликка салбий муносабат билдирган.