Россия ва Ўзбекистон АКТ соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди

Учрашув давомида икки мамлакатнинг ахборот-технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳларини шакллантиради. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Россия алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин ўртасидаги учрашувда келишиб олинди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбекистонда яна бир янги телеканал очилади

Учрашувда шунингдек, Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда Россия президенти бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Фатихов иштирок этди.

Учрашув давомида икки мамлакатнинг ахборот-технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар рақамли иқтисодиёт, АКТ мутахассисларини тайёрлаш, технопаркларни ривожлантириш, жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар малакасини ошириш, почта алоқасини ривожлантириш, рақамли телевидениени ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналишларни кўриб чиқишди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликка қизиқиш билдиришди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ахборот технологияларига бағишланган телеканал очилиши ҳақида хабар қилинганди.