Ўзбекистонда доллар курси пасайишда давом этмоқда

АҚШ доллари курси қаторасига бешинчи ҳафта пасаймоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 23 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. АҚШ доллари курси қаторасига бешинчи ҳафта пасаймоқда, деб ёзади Uznews.uz.

Нашрнинг ёзишича, долларнинг расмий курси 21,99 сўмга пасайган ва 8118 сўм 7 тийин этиб белгиланган.

Евро эса 7 сўмга кўтарилиб, 10037,18 сўмга етган.