Грозин: Ўзбекистон Кавказда савдо бўйича ҳамкор изламоқда

Эксперт Грозиннинг фикрича, Мирзиёев Озарбайжонга янги савдо ҳамкорларини топиш ва республикадаги товарлар учун логистика маршрутларини очиш учун ташриф буюрмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. МДҲ давлатлариинститутининг Ўрта Осиё мамлакатлари бўлими раҳбари Ўзбекистон президентининг Озарбайжонга ташрифи биринчи навбатда — янги савдо шерикларини топиш ва транспорт ҳамда логистика билан боғлиқ, дея таъкидлади.

Фаол Тошкент: Мирзиёев нега Марказий Осиё бўйлаб сафар қилмоқда
"Биринчи галда, бу масала транспорт ва логистика билан боғлиқ", — деди Грозин Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Эксперт шунингдек, Ўзбекистон раҳбари ўзининг биринчи расмий сафарини жаҳон пойтахтларига эмас, балки қўшни Туркманистонга амалга оширганини эслатиб ўтди.

Ўшанда ташриф давомида муҳим транспорт келишувлари, хусусан, Каспий тўғрисида ҳам, имзоланган эди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ОАВларда Ўзбекистон раҳбари тез орада Озарбайжон ва Грузияга ташриф буюриши ҳақида хабарлар тарқалган эди.