"Дамас"лар ўрнига "Пежо"лар йўловчи ташийди

Ўзбекистон-Франция қўшма корхонаси йилига 16 мингга яқин Peugeot Boxer ва Peugeot Expert микроавтобуслари ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik.Ўзбекистон-Франция қўшма корхонаси йил охирига қадар Peugeot Boxer ва Peugeot Expert моделларини ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Жиззахда Пежо ва Ситроен автомобиллари ишлаб чиқарилади

Режага кўра, UzbekistanPeugeotCitroenAutomotiveқўшма корхонасида ишлаб чиқариш 2018 йилнинг декабрь ойидан бошланади. Хабарда айтилишига кўра, Boxer модели 10-12та модификацияда йилига 3000 та автомобил ишлаб чиқарилади.  Expert  эса — 7 та модификацияда йилига 13 мингта ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги раҳбари Шоолим Шовахобов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда 35 мингга яқин “Дамас” автомобиллари йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

“Ҳақиқатдан ҳам, “Дамас”лар  Тошкентда йўқ бўлсада, шаҳар яқинидаги йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Йил охирида Жиззахда 11 ва 17 ўринли микроавтобуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади  ва ушбу техника секин-аста “Дамас”ларни алмаштиради”, — деди Шовахобов.

Шовахобов айтишига қараганда, йўловчи ташувчилар янги микроавтобусларни кутмоқда. Агентликнинг ҳам уларни сотиб олиш бўйича режалари бор.