Биринчи ўринда: ўзбекистонликлар Россиядан уйларига қанча пул жўнатишди

МДҲ мамлакатлари ичида пул ўтказмалари бўйича иккинчи ўринга Тожикистон жойлашган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари 2017 йилда Россиядан пул жўнатиш бўйича биринчи ўринни эгаллашди, улар ўтган йили ватанларига 3 миллиард 902 миллион доллар жўнатишган.

Москвада кўча супурувчилар неча пул маош олиши маълум бўлди

Мазкур рақамлар Россия Марказий банки томонидан эълон қилинган статистикада келтирилган.

МДҲ мамлакатлари ичида пул ўтказмалари бўйича иккинчи ўринга Тожикистон жойлашган – 2017 йилда 2 миллиард 536 миллион доллар. Ундан кейинги ўринларда Қирғизистон — 2,211 миллиард доллар ва Арманистон — 1 миллиард 65 миллион доллар билан бормоқда.

Охирги ўринда Туркманистон жойлашган — 2 миллион доллар.

Ўтган йил охирларида ўзбекистонликларда ватанларига пул жўнатишнинг яна бир йўли пайдо бўлди. Нақд рублни UzCard картасига ўтказиш мумкин, сўнгра картадаги пул АҚШ долларига конвертация қилинади. Пул ўтказмасини нақд шаклда ечиб олиш мумкин.