Москвада Наврўз тантаналари 25 март куни бўлиб ўтади

Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбири Москвадаги ВДНХ боғининг 75 павильони ва унинг атрофида ўтказилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Бу йил Москвада Навўз байрами 25 март якшанба куни нишонланади, деб хабар қилди Москва шаҳар миллатлар сиёсати департаменти раҳбари ўринбосари Петров Иван Евгеньевич РИА Новостига.

“Москвада яшаётган барча миллат вакиллари орасида Наврўз байрамига бўлган қизиқиш йил сайин ўсиб бормоқда. Биз ушбу байрамни, атайлаб очиқ ва кенг нишонлашга қарор қилдик. Бу ушбу байрамда нафақат Наврўзни анъанавий нишонлаб келаётган миллатлар вакиллари, балким кўплаб рус, украин, белорус ва бошқа миллат вакиллари ҳам иштирок этишига имкон яратади. Бунга якшанба куни ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин”, — деди Петров.  

Наврўз тантаналари, одатдагидек 75 павиллионда Наврўзни анъанавий нишонлайдиган мамлакатлар миллий стендлари кўргазмасидан бошланади.

Москвада Наврўзни нишонлаш мигрантлар учун жуда муҳим - Ҳабиб Абдуллаев

Соат 13:00 да Россия ва Наврўз миллий байрам бўлган МДҲ мамлакатлари эстрада юлдузлари иштирокида 2 соатли катта гала концерт бўлиб ўтади. Бироз танаффусдан сўнг турли ҳаваскор жамоалар иштирокида концерт дастури давом этади.

Байрамда, шунингдек, Москва Наврўзи учун анъанавий бўлган палов фестивали, миллий либослар намойиши миллий кураш турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Москвада Навруз 13-марта нишонланмоқда. Йил сайин унда иштирок этаётган мамлакатлар, ташриф буюрувчилар ва уюштирилаётган кўнгилочар тадбирлар сони ҳам кўпайиб бормоқда.