Эрон ва Покистон ТИВ раҳбарлари ҳам Тошкент анжуманида иштирок этади

Афғонистонда тинчлик ўрнатишган бағишланган Тошкент анжуманида ЕИ ва БМТ вакиллари, ўнлаб мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Покистон ТИВ раҳбари Мухаммад Асиф ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Тошкент анжуманида иштирок этади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Комил Алламжонов.

“Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Жавад Зариф ҳамда Покистон ислом Республикаси ТИВ раҳбари Муҳаммад Асифларнинг қатнашиши тасдиқланди”, — деб ёзган Алламжонов ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинаётган, Афғонистонда тинчлик ўрнатишган бағишланган "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзусидаги конференция Тошкентда 26-27 март кунлари бўлиб ўтади. Унда Европа Иттифоқи ва БМТвакиллари ҳамда 20дан ортиқ мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, ҳамда махсус вакилари иштирок этиши режалаштирилган.